Уруш ва тинчлик, 1-2 китоблар, Толстой Л., 2019

Уруш ва тинчлик, 1-2 китоблар, Толстой Л., 2019.

Учебник на узбекском языке.

   Бу китоб фақат уруш ёхуд тинчлик хақида эмас. Унда мавзулар қамрови - одамлар кисмати, уларнинг тақдири, ўйлари, қарашлари ва айни пайтда бўлаётган жараёнга муносабати китобхон эътиборидан четда қолмайди. Қолаверса, мутолаа жараёнида қалбингизга яқин бўлиб қолган ёхуд жамиятда қандай мавқега эга бўлишдан қатьи назар урушни ўзининг тақдири билан боғлаган ва бўлаётган воқеаларга фаол муносабат билдираётган қаҳрамонлар кисмати сизга фавкулодда ходиса эмас, балки ўз эрки, ўз номуси учун курашаётган тимсол сифатида гавдаланади.

Уруш ва тинчлик, 1-2 китоблар, Толстой Л., 2019


БИРИНЧИ ҚИСМ.
- Хўш, князь, Генуя билан Лукка а хонадонининг мулки бўлиб қолди-ку. Йўқ, мен сизга ҳозирдан айтиб қўяйки, агар сиз ҳозир урушаётибмиз, демайдиган бўлсангиз, агар сиз ўша худодан қайтганнинг (унинг худодан қайтганлигига аминман) хамма ифлосликларини, бутун бадкорликларини ёклайдиган бўлсангиз, мен сиздан юз ўгираман, сизни дўстим, демайман. Минбаъд содиқ қулингизман, демай қўя қолинг. Салом, салом. Кўриб турибман, сизни чўчитиб юборяпман. Ўтиринг, қани, гапиринг.

Малика Марья Фёдоровнанинг яқини бўлмиш маълум ва машхур фрейлина Анна Павловна Шерер 1805-йилнинг июль ойида ўзининг мехмондорчилигига энг аввал келган кибр-у хаволи ва катта амалдорлардан князь Василийни ана шу сўзлар билан қарши олди. Анна Павловна бир неча кундан бери йўталар, ўзининг айтишича, грипп билан огрир эди (грипп сўзи у вақтларда янги чиққан бўлиб, уни баъзи одамларгина ишлатар эди).



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Уруш ва тинчлик, 1-2 китоблар, Толстой Л., 2019 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Хештеги: ::