Уруш ва тинчлик, Роман-эпопея, Учинчи ва тўртинчи китоблар, Толстой Л., 2016

Уруш ва тинчлик, Роман-эпопея, Учинчи ва тўртинчи китоблар, Толстой Л., 2016.

Учебник на узбекском языке.

  Бу китоб фақат уруш ёхуд тинчлик ҳақида эмас. Унда мавзулар қамрови – одамлар қисмати, уларнинг тақдири, ўйлари, қарашлари ва айни пайтда бўлаётган жараёнга муносабати китобхон эътиборидан четда қолмайди. Қолаверса, мутолаа жараёнида қалбингизга яқин бўлиб қолган ёхуд жамиятда қандай мавқега эга бўлишдан қатъи назар урушни ўзининг тақдири билан боғлаган ва бўлаётган воқеаларга фаол муносабат билдираётган қаҳрамонлар қисмати сизга фавқулодда ҳодиса эмас, балки ўз эрки, ўз номуси учун курашаётган тимсол сифатида гавдаланади.
Андрей Болконский, Пьер Безухов, Николай Ростов, Наташа, Соня, Мари – улар билан узоқ муддат ўзингизни ҳамфикр, йўлдош, ҳамсуҳбатдек ҳис қиласиз..

Уруш ва тинчлик, Роман-эпопея, Учинчи ва тўртинчи китоблар, Толстой Л., 2016


БИРИНЧИ ҚИCМ.
1811 йилнинг охиридан бошлаб Ғарбий Европа зўр бериб қуролланишга ва куч тўплашга киришди, 1812 йилда эса миллионларча кишидан иборат бу куч (армияни ташийдиган, уни боқадиганлар) Ғарбдан Шарққа, Россия чегараларига қараб юриш қилди. Худди шунингдек, 1811 йилдан бошлаб Россия кучлари ҳам чегарага тўплана бошлаган эди. Ўн иккинчи июнда Ғарбий Европа кучлари Россия чегарасидан ўтди ва уруш бошланиб кетди, яъни инсоннинг ақл-идрокига ва табиатига сира тўғри келмаган воқеа юз берди. Миллионларча кишилар бир-бирларига шу қадар кўп жабр-зулм қилдилар, бир-бирларини алдаб, бир-бирларига хиёнат этдилар, қалбаки пуллар чиқариб, бир-бирларини таладилар, ўт қўйдилар, шу қадар кўп одам ўлдирдиларки, дунёдаги барча судлар солномаси ҳам бутун бир аср бўйи бунчалик кўп воқеани қайд қилолмаганди, аммо бу ишларни қилган кишилар ўша даврда ўз қилмишларини сира жиноят деб билмаган эдилар.

Бу фавқулодда воқеани юзага келтирган нарса нима эди? Бунинг сабаблари нима? Соддадил тарихчилар бунинг сабаби Ольденбург герцогининг ранжитилганлиги, континентал системага риоя қилинмаганлиги, Наполеоннинг ҳокимиятпарастлиги, Александрнинг қаттиқ туриши, дипломатларнинг хатолари, ҳоказо деб айтишади.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Уруш ва тинчлик, Роман-эпопея, Учинчи ва тўртинчи китоблар, Толстой Л., 2016 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Хештеги: ::