Учебник на узбекском языке.
Жамиятда юқори мавқега эга бўлган хонадом бекаси қалбидаги кемтикликни муҳаббатдан излайди. Унга ўша муҳаббат насиб ҳам бўлади. Хўш, Анна нега унда атрофидаги майда муаммолардан қатъи назар, меҳрмуҳаббатдан сармаст бўлиши керак бўлган паллада ўзига сўнгги чора - ўлимни раво кўрди? Вронский-чи? У Аннанинг васлига эришгач, қалби дарё, муҳаббати йўлида собит аёлга ҳамиша яна нимадир етишмаётганини англаши, ҳис қилиши қийннмиди?
Дарҳақиқат, Лев Толстой бу асари ҳақида «Анна Каренина - мен ўзим», деб айтади. Анна тимсоли орқали ёзувчи ҳаёт мамот, инсон тақдири, яшашдан мақсад, одамзотнинг маънавий камолоти, аъмоли кабиларга ўзининг ҳаққоний ва самимий муносабатини билдиради.
Романда келтирилган Каренинлар, Облонскийлар ва Левинлардан иборат учта катта онланинг турмуштарзи, уларни боғлаган ришталар, қаҳрамонлардаги эътиқод масаласи, Вронскийни Аннага (ёки Аннани Вронскийга) томон талпинтирган куч, ниҳоят Аннанинг ҳалокатли ўлими тасвирларини ўқиркан, китобхон ўзини беихтиёр Толстойга яқиндек, Толстойга ҳамфикрдек, балки Толстой қалбини ўқиётгандек ҳис этади.








