Книги по художественной литературе на узбекском языке.
Қўлингиздаги китобчада мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» китобидаги «Ғаройиб ус-сиғар» девонидан ўрин олган дастлабки 100 ғазалнинг насрий баёни ўрин олган. Гарчи бу хил ифода усули билан шоир қаламига мансуб бадиий дурдоналарнинг ғоявий-бадиий нафосатини акс эттириш имконияти бўлмаса ҳам, бу асар ғазаллар мазмунини чуқурроқ англаб олишингизга маълум даражада ррдам беради, деб умид қиламиз.








