Виждон уйғонур, Малик Т., 2014

Виждон уйғонур, Малик Т., 2014.

Книги по художественной литературе на узбекском языке.

   Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки - ахлоқ-одобга дойр суҳбатларини сиз - азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур аланнурдир.

Виждон уйғонур, Малик Т., 2014


Иззат ва шараф тантанаси.
Ризқ ўз соҳибини мудом таъқиб қилади. Одам боласи унга ҳалоллик эшикларини очиши керак. Ризқ инсонга азалий насибадир. Одам уни топмаса ҳам у одамни - ўз эгасини топади. Одам ичадиган сувини аниқичади, ейдиган неъматини, албатта, ейди. Инсон ризқи тугамагунича ўлмайди.

«Шўро» сурасида ўқиймиз: «Агар Аллоҳ бандалари- га ризқни кенг қилиб қўйса, албатта улар Ер юзида ҳаддан ошиб кетурлар. (ёки бошқа таржимада: «Ер юзида зулм - тажовузкорлик қилган бўлур эдилар».) Лекин у Ўзи хоҳлаган ўлчов билан туширади. Албатта, у Ўз бандаларидан ўта хабардор ва уларни ўта кўргувчидир». Яна таъкидланурким: «Албатта, Раббинг ризқни кимга хоҳласа кенг қилур ёки тор (танг) қилур. Албатта, у бандаларидан хабардор ва уларни кўргувчи зотдир» («Исро» сураси).



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Виждон уйғонур, Малик Т., 2014 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Хештеги: :: ::