Муҳаббат ва матонат, Хикоя ва эсселар, Лондон Ж., 2018

Муҳаббат ва матонат, Хикоя ва эсселар, Лондон Ж., 2018.

Учебник на узбекском языке.

  Асарларида инсоннинг табиат устидан ҳукмронликка интилишини қоралаган Жек Лондон ҳикояларида бир хил тоифадаги турфа феълатворли кишилар ҳаёти ва улар тийнатидаги эврилишларни акс эттиради. Улар эркка интиладилар, ўз бурч ва мажбуриятларини ҳар хил шароитларда синаб кўрадилар, ҳаёт машаққатларида тобланадилар. Адиб ўз ҳикояларида инсон энг оғир шароитларда ҳам ожиз эмаслигини исботлайди. Барчаси инсоннинг руҳияти, маънавий дунёси ҳамда иродасига боғлиқ.
Мазкур тўпламга Жек Лондон ижодининг турли босқичларида яратилган ҳикоялари ва эсселари жамланган бўлиб, улар, шубҳасиз, ўқувчи ботинида бурилиш ясайди.
Тўплам кенг китобхонлар аудиторияси ва адабиёт ихлос-мандларига мўлжалланган.

Муҳаббат ва матонат, Хикоя ва эсселар, Лондон Ж., 2018


ЛАҲМ ГЎШТ.
У бурчакка етиб борди-да, атрофни кўздан кечирди, бирок чорраҳадаги чирок нурларидан бошка ярк этган нарсани кўрмади. Худди ўша йўл билан изига қайтди. У нимкоронғуда гўё арвохдай товушсиз, ортикча ҳаракатсиз сирғаларди. У писиб келаётган чангалзор ҳай-вонидек эҳтиёткор, зийрак, сезгир эди. У факат ўзининг шарпасинигина сезмаслиги мумкин эди.

Унинг бутун вужуди кўз-қулокка айланганди, колаверса, у кўз илғамас аллақандай сезим - теварак-атрофдаги оламни идрок килиш кобилиятига эга эди. Масалан, сезардики, у ёнидаги тўхтаган уйда болалар бор. Бу сезги унда ҳеч канаканги онгли фикрлашсиз пайдо бўлди. Модомики, шундай экан, бу сезгидан хабари ҳам йўк эди. Аммо вазият ундан такозо этса, у худди уйда болалар борлигини аник билгандай ҳаракат килган бўларди.

МУНДАРИЖА.
Ҳикоянавис Жек Лондон (Сўзбоши).
Лаҳм гўшт.
Сэмюэл.
Оқсоқоллар иттифоқи.
Омонат.
Эртакнинг якуни.
Тун фарзанди.
Интиҳо.
Ғаройиб жумбоқ.
Беназир аёл қисмати.
Кўрган-кечирганларим (Эссе).
Ҳаётнинг ёзувчилик фалсафаси ҳақида (Эссе).



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Муҳаббат ва матонат, Хикоя ва эсселар, Лондон Ж., 2018 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Хештеги: ::