С++ программалаш тили, Мадрахимов Ш.Ф., Гайназаров С.М., 2008

С++ программалаш тили, Мадрахимов Ш.Ф., Гайназаров С.М., 2008.

Учебник по программированию на узбекском языке.

Қўлланмада С++ тилининг синтаксиси, семантикаси ва унда программалаш технологиялари келтирилган. Айниқса, С++ тили асосини ташкил этувчи берилганлар ва уларнинг турлари, операторлар, функциялар, кўрсаткичлар ва массивлар, ҳамда берилганлар оқимлари билан ишлаш тушунарли равишда баён қилинган ва содда мисолларда намуналар келтирилган.
Ўқув қўлланма компьютер техникасини ишлатиш билан боғлиқ таълим йўналишлари ва мутахассисликлари талабаларига мўлжалланган. Тажрибали ва ўрганувчи программа тузувчилар қўлланмадан С++ тили бўйича маълумотнома сифатида фойдаланиш мумкин.

С++ программалаш тили, Мадрахимов Ш.Ф., Гайназаров С.М., 2008


Ўзгарувчилар ва берилганлар турлари.
Программа бажарилиши пайтида қандайдир берилганларни сақлаб туриш учун ўзгарувчилар ва константалардан фойдаланилади. Ўзгарувчи – программа объекти бўлиб, хотирадаги бир нечта ячейкаларни эгаллайди ва берилганларни сақлаш учун хизмат қилади. Ўзгарувчи номга, ўлчамга ва бошқа атрибутларга – кўриниш соҳаси, амал қилиш вақти ва бошқа хусусиятларга эга бўлади. Ўзгарувчиларни ишлатиш учун улар эълон қилиниши керак. Эълон натижасида ўзгарувчи хотирадан қандайдир соҳа заҳираланади, соҳа ўлчами эса ўзгарувчининг конкрет турига боғлиқ бўлади. Шуни қайд этиш зарурки, битта тур учун турли платформаларда турлича жой ажратилиши мумкин.

Ўзгарувчи эълони унинг турини аниқловчи калит сўзи билан бошланади ва ‘=’ белгиси орқали бошланғич қиймат берилади (шарт эмас). Битта калит сўз билан бир нечта ўзгарувчиларни эълон қилиш мумкин. Бунинг учун ўзгарувчилар бир – биридан ‘,’ белгиси билан ажратилади. Эълонлар ‘;’ белгиси билан тугайди. Ўзгарувчи номи 255 белгидан ошмаслиги керак.

Мундарижа.
Кириш.
1–боб. С++ тили ва унинг лексик асоси.
2–боб. С++ тилида берилганлар ва уларнинг турл.
3–боб. Ифодалар ва операторлар.
4–боб. Программа бажарилишини бошқариш.
5–боб. Функциялар.
6–боб. Кўрсаткичлар ва мурожаатлар.
7-боб. Массивлар.
8-боб. ASCIIZ сатрлар ва улар устида амаллар.
9-боб. String туридаги сатрлар.
10-боб. Структуралар ва бирлашмалар.
11-боб. Макрослар.
12–боб. Ўқиш – ёзиш функциялари.
Адабиётлар.
Иловалар.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу С++ программалаш тили, Мадрахимов Ш.Ф., Гайназаров С.М., 2008 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Хештеги: :: :: ::