Учебник на узбекском языке.
Қиёмат... Бу сўз бутун оғриғи билан онгимизга таъсир кўрсатади. Чингиз Айтматов ном берган ва Иброҳим Ғафуров таржимаси билан нашрга тайёрланган мазкур китобнинг аҳамияти хусусида гап кетганда, асарнинг «Қиёмат» деб номланишида бир эмас, бир нечта асос борлигини таъкидлаш керак. Чунончи, Акбара билан Тошчайнар тимсолида бир жуфт бўри ва унинг зурриётлари қисматининг фожеий якуни; умматларига бахт ато этиш учун курашган, алалоқибат айнан ўша бахт улашмоқчи бўлганлар томонидан рад этилган ҳазрати Исонинг чормихга тортилиши; ўзларини жамиятнинг олди кишилари деб билган, аслида эса маънан нопок кишиларга қарши сўз айтгани учун Мўйинқум даштида дарахтга чормих қилиб тортилган Авдий Каллистратовнинг фожиали ўлими; Ола Мўнгу тоғидаги тубсиз жарликка оти билан тушиб кетган ва ҳатто кафансиз қолган Эрназарнинг қисмати; қўрқув ва таҳликанинг зўридан Кенжашни олиб қочаётган Акбарани отаман деб аслида ўз жигарпорасининг бағрини ўқ билан илма-тешик қилиб юборган Бўстон Ўркунчиев тақдири – буларнинг бари китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди.
ҚИЁМАТ.
Қишнинг қисқа куни нораста нафасидай бирпасгина илиб турди-ю, тоғларнинг кунгай бетларида кўп ўтмай ҳавонинг авзойи бузилди, музликлардан совуқ шамол изғиди, дара-ўнгирларга эрта тушган хуфтон қоронғилиги шитоб билан ёйилди, қор-қуюнли кечанинг изғирин совуғи турди.
Теваракка қалин қор тушган. Табиатнинг бебош хоҳишига кўра, худди тўрт томонга ўт кетгандай бундан икки кун бурун тўсиндан қаттиқ қорбўрон қутуриб ўтган, Иссиқкўл тоғ тизмалари қор кўрпалари билан қопланиб ётарди. Тоғлар қора қуюн ичра ғойиб бўлди, осмон кўздан йўқолди, атроф-жавониб кўринмай қолди. Сўнг сукунат чўкди, ҳавонинг ранг-рўйи очилди. Ўшандан буён қиш бўрони тиниб, ўнгу сўли жами қор забтида қолган тоғлар ётсираб, жимжит аёзда хўмрайганча қотиб турардилар.
Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Қиёмат, Роман, Айтматов Ч., 2015 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.
Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу
Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:
Хештеги: #учебник на узбекском языке :: #Айтматов
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
Следующие учебники и книги:
- Жиноят ва жазо, Роман, Достоевский Ф., 2015
- Уста ва Маргарита, Роман, Булгаков М., 2017
- Эзма Бесси, Хикоялар, Марк Твен, 1963
- Азизим, Роман, Мопассан Ги де, 2016
Предыдущие статьи:
- Ўн икки стул, Детектив-саргузашт роман, Ильф И., Петров Е., 2014
- Imom Termiziy, Mamadaliyev S., 2014
- Abu Nasr Forobiy, Qobilov N., 2014
- Эркин ва фаровон, демократии Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз, Мирзиёев Ш.М., 2016