Дон Кихот, Роман, Сервантес М., 1990

Дон Кихот, Роман, Сервантес М., 1990.

Учебник на узбекском языке.

   Буюк испан ёзувчиси Сервантеснинг 1605 йилда босилган «Дон Кихот» асари жаҳон адабиёти хазинасини бойитган нодир асарлардан бири бўлиб колди. Сервантес яратган Дон Кихот образи мавжуд ҳаётдан ажралган, асоссиз хаёллар гирдобида ғаройиб саргузаштлар кечирган баландпарвоз, телба шоввоз бир шахе булса, унинг яроқбардори Санчо Панса эса ўз хўжасининг марҳамати туфайли бадавлат бўлиб олиш орзусидаги соддамугамбир кимса образидир. Асар испан халқининг ўтмишдаги ҳаёт лавҳалари, урф-одатлари етук маҳорат билан, турмушдаги лақмалик, нодонлик, фирибгарлик каби иллатлари ўткир ҳажв тиғи билан тасвирланади.

Дон Кихот, Роман, Сервантес М., 1990


ЛАМАНЧЛИК ДОН КИХОТНИНГ КИМЛИГИ.
Ламанч вилоятига қарашли жўнгина қишлоқчада дон Кехана деган идальго яшарди. Бошқа дворянлар сингари у ҳам таг-тугли насаби билан фахрланар, алмисоқдан қолган қалқон билан аждодларидан мерос бўлиб келаётган найзани муқаддас қилиб асрарди, ҳовлисида қирчанғи оти ва този ити бор эди. Топган даромадининг тўртдан уч қисми кечки овқатга — сабзавотдан тайёрланадиган гўштли шўрва билан винегретга кетарди. Ҳар жума ёсмиқ ёвғонига қаноат қилиб кун кечирса, аммо якшанба кунлари қовурилган кабутар гўшти еб маза қиларди. Дон Кехана байрам кунлари нафис мовутдан тикилган чакмон, духоба шим, саҳтиён туфли кийса, бошқа кунларда хонаки дағал мовутдан тикилган костюмда юрарди. Унинг уйида ёши қирқлардан ошган экономка, ҳали йигирмага ҳам кирмаган қиз жияни ҳамда қариб мункиллаб қолган бир хизматкор яшарди. Идальгонинг ўзи эллик ёшларга бориб қолган, жуда озгин, эти суягига ёпишиб кетган скелет нусха бир зот эди. Шу қашшоқлигига қарамай, жони қаттиқ, чидам-бардоши зўр одам эди.

Дон Кехана бўш вақтини, дарвоқе, кеча-кундуз бўш эди, рицарлар тавсиф қилинган китобларни ўқиб ўтказарди. Шу машғулотга тамом берилиб кетиб, у овни, хўжалик ишларини йигиштириб қўйди. Унинг мутолаага инщибозлиги шу даражага бориб етдики, рицарлар ҳақидаги китобларни олишга ернинг каттагина қисмини ўйламай-нетмай сотиб юборди.

«Ҳуқуқ — нафсониятимга нисбатан сиз қўллаган адолатсизлик мендаги одил ҳақиқатни шунчалик поймол қиладирким, бинобарин, мен сизнинг ноҳақлигингизга ҳақли равишда эътироз билдираман...» ёки «...порлоқ юлдузлари билан зоти илоҳийлигингизни камоли муқаррар этгувчи ва сизнинг муносиб улуғворлигингизга борки иззат-икромларни раво кўргувчи етти қават осмони гумбаз...» сингари романларда кўп учрайдиган баландпарвоз севги мактублари ва яккама-якка олишувга тантанавор даъватлар бизнинг идальгога жуда ёқарди.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Дон Кихот, Роман, Сервантес М., 1990 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Хештеги: ::


Следующие учебники и книги:
Предыдущие статьи: