Ўзбекистон миллий энциклопедияси

Ўзбекистон миллий энциклопедияси.

Учебник на узбекском языке.

Фрагмент из книги:
A — ўзбек кирилл алифбосининг биринчи ҳарфи. Унли, тил олди, лабланмаган товушни ифода этади (мас, арча, барча). 1929—39 йларда амалда булган ўзбек лотин алифбоси ва 1995 й.да қабул қилинган кейинги ўзбек лотин алифбосида биринчи ҳарф ҳам айни шундай. Жаҳон ёзуви тарихида туркий халқлар, шу жумладан ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда А ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси


A.
АБАДИЙ ҲАҚИҚАТ - билишнинг ривожланиш жараёнида ҳақиқатларни рад қилиб бўлмаслигини билдирувчи термин. Бу жиҳатдан А.ҳ. мутлақ ҳақиқатга ўхшашдир. Инсон билиш жараёнида кўпинча нисбий ҳақиқатлар б-н иш кўради, бу нисбий ҳақиқатларда эса мутлақ ҳақиқатларнинг бўлаклари мавжуд бўлади (яна қ. Ҳақиқат). Диний қараш бўйича, диний арконлар А.ҳ.дир. Чунончи, исломга кўра, унда эътироф этилган ақидалар — Аллоҳнинг ягоналигига, фаришталарга, муқаддас китобларга, пайғамбарларга, охиратга, тақдирнинг илоҳийлигига ва инсон ўлганидан кейин қайта тирилишига ишониш А.ҳ. ҳисобланади.

АБАЖУР (франц. abat-jour—ёруғлик қайтарувчи) — чироқнинг кўзни қамаштирмаслик ва нўрни тўплаб маълум томонга йўналтириш учун мўлжалланган ғилофи (қалпоғи). А. конус, диск, шар, парабола ва б. шаклларда металл, шиша, пластмасса, картон, қоғоз ёки шойидан шаффоф ва ярим шаффоф қилиб ясалади.
А. бадиий безак, яъни хонага ҳусн бериш вазифасини ҳам ўтайди.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Ўзбекистон миллий энциклопедияси - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Хештеги: ::


Следующие учебники и книги:
Предыдущие статьи:


 


 

2024-11-21 17:05:35