Оллоёр

Қалб салтанати, Шеърлар, Оллоёр С., 2022

Қалб салтанати, Шеърлар, Оллоёр С., 2022.

Книги по художественной литературе на узбекском языке.

   Замонавий узбек адабиётининг ёрқин намоёндаси, ўз ижодий изланишлари орқали жаҳоншумул муваффақиятларга эришган истеъдодли шоир Сафар ОЛЛОЁРнинг мазкур "Қалб салтанати" номли танланган асарлар тупламининг 2-жилди 1-жилдидаги сингари илгари эълон қилинмаган асарлардан, ҳатто шу пайтгача ҳаммадан сир сақланган шеъриятдаги янги жанр - эшсонетлардан ва илк бор нашр этилаётган навбатдаги серҳикмат қўшсатрлардан таркиб топган. Том маънода, ушбу мутлақ оригинал китоб бадиий адабиёт учун ҳам, соҳанинг чинакам мутахассису муҳиблари учун ҳам нодир туҳфадир. Зеро, муаллиф бугунги ўзбек шеърияти орқали “ЭШСОНЕТЛАР” деган дилбар лирик истилоҳда янги назмий жанрга асос солиб, биратўла 500 та эшсонетлар битар экан, уларда, умуман, ҳам нозик, ҳам (вазн, оҳанг, турок,, ҳижо ва қофия талаблари боис) имконияти чекли поэзияда илк бор Парвардигори оламнинг муборак 99 та, халқ орасидаги 36 та, жами 135 та (тоқ!) исмларидан асосий мазмунга мос фойдаланганлиги - мазкур асарнинг ҳар томонлама мукаммал монументал мақом касб этишидан далолат беради.
Шунингдек, Сафар ОЛЛОЁР мухлисларига такдим этган ушбу оригинал ижодий туҳфасида бошланғич қисмлари 1-жилдда чоп этилган, ўзи асос солган Шарқ шеъриятидаги мўъжаз шеърий шакл -"ҚЎШСАТР" номли икки мисрадан иборат энг ихчам назмий кашфиётининг навбатдаги туркумлари ҳам донишмандона фалсафий дурдоналар жамланмасидир. Бинобарин, қўлингиздаги мазкур сайланма - нафақат Шарқ, балки жаҳон бадиият оламида кам учрайдиган қувонарли ижодий ҳодиса, хирадманд ўзбек халқи маънавий-эстетик тафаккури такомилининг юксак даражотини намоён қиладиган бебаҳо бадиий яратиқ. Бу ноёб кашфиётлардан баҳрамандлик Сизга ҳам қутлуғ бўлсин, муҳтарам муштарий!

Қалб салтанати, Шеърлар, Оллоёр С., 2022
Скачать и читать Қалб салтанати, Шеърлар, Оллоёр С., 2022
 

Кўзгусиз гўзал, Шеърлар, Оллоёр С., 2020

Кўзгусиз гўзал, Шеърлар, Оллоёр С., 2020.

Книги по художественной литературе на узбекском языке.

   Истиқлол даври ўзбек адабиётининг навқирон намоёндаси, истеъдодли шоир Сафар Оллоёрнинг ушбу китоби – “Танланган асарлар” тўпламининг дастлабки жилди олдинги китобларида эълон қилинмаган янги, турли йилларда ёзилган бир-биридан ажойиб туркум шеърлар ва, умуман, адабиётда илк бор муаллиф томонидан кашф этилган энг ихчам поэтик жанр – қўшсатрлардан тартиб берилганлиги билан зукко назм мухлислари учун ҳам, талабчан адабиётшунос мутахассислар учун ҳам эътиборга сазовор қимматли туҳфадир. Шу боисдан, Сафар Оллоёрнинг шеъриятимиздаги ўзига хос ёрқин овози, теран фалсафий рамзий-мажозий ифода услуби, сермазмун ижодий кузатувлари, чин инсоний самимиятга йўғрилган нафис фасоҳат олами энг талабчан ва зукко шеърхон-ихлосмандларни ҳам бадиий жиҳатдан тўла қаноатлантиришига ишонамиз.

Кўзгусиз гўзал, Шеърлар, Оллоёр С., 2020
Скачать и читать Кўзгусиз гўзал, Шеърлар, Оллоёр С., 2020
 





 

2024-12-19 00:36:00