Тентакнинг ҳаёт тажрибаси, ёҳуд кўзинг очилишига калит, Кўзойнакдан қутулиш, Норбеков М., 2013.
Учебник на узбекском языке.
Сиз қўлингизда жуда антиқа китобни ушлаб турибсиз. Бу шунчаки кўриш қобилиятини қайта тиклашга ўргатиш бўйича қўлланма эмас, сурункали касаллар в а омадсизлар учун шунчаки фалсафий рисола эмас, балки ҳаракат дастуридир. Бу ерда мустақил экспертлар Ҳалқаро асоциацияси томонидан 1998 йилгача маълум бўлган муқобил соғломлаштириш тизимлар орасида энг самарали, деб топилган тизим таърифланган. Бу китобнинг жанрини белгилаш қийин. Балки бундайи хали бўлмаганлигидандир.
Унинг муаллифи, Мирзакарим Норбеков — ёрқин ва кучли шахе. У — эзгулик йўлидан бораётган ҳаётбахш нур, яхшилик, меҳрмуҳаббат жангчиси — ўз кетидан ўзлигини англашга чанқоқ бўлганларни эргаштириб келмоқда.
Бу китоб ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ҳеч бир одамни! Кимдадир у салбий туйғулар ва тажовузкорликни уйғотиши мумкин, кимдир эса унинг антиқа тузилиши замирида ўзи учун ҳақиқий ва юксак маъноларни топиши мумкин. Бир сўз билан айтганда Сиз қўлингизда сатрлар орасида ўциш, қалб кўзи билан кўриш, нарсаларнинг асл моҳиятини билиш қобилиятини аниқловчи тест китобини ушлаб турибсиз.
Чин дилдан тест синовларидан муваффақиятли ўтишингизни тилаймиз.
