Учебник на узбекском языке.
Машҳур Америка ёзувчиси Марк Твеннинг романлари, повесть ва ҳикоялари оддий меҳнаткаш халққа ён босиш, эксплуататорлар сиёсатнни қоралаш ғоялари билан суғорилган.
Узбек китобхонлари бу тўиламда ёзувчннинг диний эътиқод ва урф-одатларга қарши қаратилган «Эзма Бесси», «Харбий ибодат», «Христианлик таълими», «Таврот ваьз-насиҳатлари ва диний тактика» каби ҳикояларини ўқийдилар. Автор диний ақидаларнинг нақадар бемаъни, тутуруқсиз эканлигини айниқса «Христианлик таълими». «Капитаниннг ҳикояси», «Ҳарбий ибодат» каби ҳикояларида усталик билан фош этади.
