Учебник на узбекском языке.
Тарихдан маълумки, улкан шахслар, сиёсат арбоблари, айниқса давлат бошлиқлари фаолияти ҳақида ёзиш, холисона фикр юритиш масъулиятини зиммага олишга ҳар ким ҳам журъат қилолмайди. Бунинг учун муаллифда, аввало, Худо берган юксак салоҳият, чўнг илмий заковат, катта ҳаётий тажриба, теран иқтисодий‑сиёсий тафаккур ҳамда кенг миқёсли мустақил фикрлаш хусусияти бўлиши керак. Ундан ташқари тадқиқот мавзуси ҳақида етарлича мукаммал тасаввурга эга, ўз қаҳрамонини яқиндан ва ҳар томонлама ўрганган бўлиш талаб этилади.
Таниқли олим, узоқ йиллик бошқарув тажрибасига эга раҳбар, фаол жамоат арбоби, кўплаб ажойиб олимлару йирик сиёсатчилар, халқ хўжалиги ишлаб чиқариши етакчиларининг мўътабар устози, академик Саъдулла Искандаров ана шу ҳақиқатларни яхши билади ва мавзу салмоғини теран ҳис этган ҳолда қалам тебратади. Асарни диққат билан ўқисангиз, шунга комил ишонч ҳосил қиласиз.
Ушбу асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
